Кассано "Интер"га тавсия берди

Mirjalol Normatov
4 апр 2023
Италия термасининг собиқ футболчиси Антонио Кассано "Интер" раҳбариятига бош мураббий Симоне Индзагини истеъфога чиқаришни тавсия қилди.

"Интер" - ҳақиқий фалокат. Футболчилар нима қилаётганини билмайди. "Фиорентина"дан учралган мағлубиятда, яратилган вазиятларга қарасак, жамоа ғалабага лойиқ эмасди. Инзагини хайдаш вақти келди. Бу эса клубнинг бир қадам олдинга ташлашига сабаб бўлади" - деди италиялик.

"Интер" айни дамда А Серия турнир жадвалида 50 очко билан 4-ўринда бормоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia