

39 ёшли Антонио Кассано ҳозирда Лондоннинг "Челси" клуби футболчиси бўлган ҳужумчи Ромелу Лукакунинг Милан клубига қайтиши ҳақида ўйлаётганини тан олди.

"Интер"нинг ўрнида бўлганимда, уни қайтариб олмаган бўлардим. Кетгач, у ўзининг орзусидаги жамоасига ўтаётганини, у ерда 15 миллион евро ишлаб топишини айтганди. Бироқ у ҳозир Лондонда ўйнамаяпти ва Италияга қайтишни истамоқда.
Муаммо шундаки, Лукаку қайтиб келгач, Лаутаро Мартинесни сотишга тўғри келади. Мен Лукаку билан шартнома имзоламаган бўлардим", – деди Кассано.
Лукаку ўтган мавсумда "аристократлар" сафида 44 та ўйинда 15 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг "Челси" билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



