Касильясда яна соғлиқ билан боғлиқ муаммо юзага келди
06 май 2021 01:20
Янгиликлар
Касильясда яна соғлиқ билан боғлиқ муаммо юзага келди
"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ дарвозабони Икер Касильяс соғлиғи борасида муаммоларни бошдан кечирмоқда.
Манбага кўра, Касильяс 28 апрель, чоршанба куни кўкрак қафасидаги қаттиқ оғриқ туфайли дарҳол дўсти ҳамроҳлигида Мадрид касалхонасига борган.
Ҳайриятки, синов ва текширувлардан ўтгач, испанияликда юрак хуружи қайд этилмади. Собиқ футболчига эрта тонгда уйига қайтиши учун жавоб берилди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 майда Икерь Касиляс "Порту" билан машғулот пайтида миокард инфарктига чалинган эди. Ўша пайтда дарвозабон 37 ёшда эди. Шундан сўнг Касильяс бошқа ўйнамади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар