Касильяс ва Кака “Депортиво”га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди
30 авг 2013 15:31
Янгиликлар


Касильяс ва Кака “Депортиво”га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди
Мадриднинг “Реал” клуби “Депортиво”га қарши Терес Эррера соврини учун бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида 4:0 ҳисобига ғалабага эришди.
Ушбу ўйинда Испания чемпионати бошидан бери “Қироллик клуби” таркибида жуда кам майдонга тушадиган ва ёшлар жамоасидан футболчилар жалб қилинди.
Асосий таркибда яқинда “Реал”дан кетишини маълум қилган Кака ва дарвозабон Икер Касильяслар майдонга тушишган. Икер бу ўйинда майдонда 82 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Кака тўлиқ ўйнаган ва ҳаттоки дубль муаллифига ҳам айланган. Бундан ташқари Альваро Мората ва Каземиро ҳам ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишган.

Фикрлар