Касильяс: "Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги баҳсда фаворит йўқ"
Aslanov Jasurbek
28 май 2016, 14:47
"Реал" собиқ дарвозабони, ҳозирда "Порту" шарафини ҳимоя қилаётган Икер Касильяс Миланда "Қироллик клуби" ва "Атлетико" ўртасида бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финали ҳақида фикр билдирди.
"Барчанинг оғзида "Реал" бўлишини истайман. Бу баҳсда фаворит бор деб ўйламайман. Ўз тажрибамдан бир мисол: 16 йил аввал "Валенсия"га қарши финалда рақибларни етакчи дейишган. Аммо биз 3:0 ҳисобида ғалаба қозондик" - дейди Касильяс.