

"Албатта, "Реал" чемпион бўлишини истардим. Тўғрисини айтсам, ҳали ЛаЛигада чемпион бўлмаган жамоа совринни қўлга киритиши ундан ҳам яхшироқ бўларди. Ёдимда, 2002/03 йилги мавсумда "Депортиво" ҳамда "Сосьедад" биз билан қанчалик кураш олиб борганди. Шундай мавсумлар яна қайтишини истаб қолардим", - деди Касильяс.
Ўша мавсумда "Реал" чемпионликни қўлга киритган. Иккинчи ўринни "Реал Сосьедад" эгаллаган бўлса, кучли учликни "Депортиво" ёпиб берганди.



