Касильяс Дубайда дарвозабонларни тайёрловчи марказ очди

Omonjon To`xtamirzayev
9 сен 2021, 18:55
"Реал Мадрид" ва Испания термаси собиқ посбони Икер Касильяс ўзининг Испаниядан ташқаридаги (Дубайда) дарвозабонлар тайёрловчи биринчи марказни очди.

Дубай спорт кенгашининг маълум қилишича, бу лойиҳа "Бирлашган Араб Амирликлари ва Яқин Шарқдаги ёш дарвозабонларнинг маҳоратини ошириш"га қаратилган.

"Мен доимо ўзимга боримни берган спортнинг ушбу турига қарзимни қайтаришни истардим ва бунинг учун дарвозабонлар учун махсус марказ очишни ният қилгандим", – деди Касильяс.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru