Касильяс: "Буффонга ҳасад қилардим"
15 апр 2023 18:43
Янгиликлар
Касильяс: "Буффонга ҳасад қилардим"
"Реал" собиқ дарвозабони Икер Касильяс италиялик дарвозабон Жанлуижи Буффон ёшлигида унинг кумири бўлганини айтди.
"Мен 14-15 ёшда эдим, Буффон эса 17-18 ёшда эди ва у аллақачон ўйнарди. Мен унга ҳасад қилдим. Бизнинг фаолиятимиз жуда ўхшаш. Биз катта клубларда жуда эрта ўйнай бошлаганмиз. Аммо у ўйнашда давом этмоқда ва бу унинг катта хизмати. Мен унга ўзига ёққанча ўйнашини тилайман", – деди Касильяс.
Футболчи бутун фаолияти давомида "Реал" ва "Порту" клубларида ўйнаган. У 2020 йилнинг 4 августида фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.
45 ёшли Буффон ҳозирда "Парма" футболчиси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар