Карвахаль "Реал"нинг дуранги ҳақида гапираётиб, "Барселона" мағлубиятини эслади

Aslanov Jasurbek
2 мар 2015, 12:21
"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль "Вильярреал"га қарши Испания чемпионати 25-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди. Рақиблар бир-бирига 1тадан гол уришган.

"Барселона" билан орадаги фарқ қисқарганидан ҳавотирда эмасмиз. Рақиб ҳам ўйнади ва яхши ҳаракат қилди. Яқинда "Барселона" 3 очко йўқотди ва ҳеч ким бизнинг вазифамиз осон бўлиши ҳақида гапирмади. Баъзи ҳолатларда бизга омад етишмади. Бу футбол" - дейди Карвахаль.

Испания чемпионати турнир жадвали билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com