

Испания терма жамоаси "Реал" аренасида 2 сентябрь куни Италияга қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувини ўтказади.
"Мухлислардан Пикега хуштак чалмасликни сўраган бўлардим. Агар "Сантьяго Бернабеу"да Пикега хуштак чалишса, демак барчамизга чалишади. Аммо бу нарса Пикенинг ўйинига таъсир қилади деб ўйламайман" - дейди Карвахаль.
Пике сўнгги йилларда "Реал" ишқибозларининг душманига айланиб қолган. Бунга футболчининг ижтимоий тармоқлардаги кесатишлари сабаб бўлган.



