Каррагер МЮга Давид Де Хеанинг трансфери ҳақида ўйлашни таклиф қилди

Alisher
11 июл 2020, 11:07
"Ливерпуль" собиқ футболчиси Жейми Каррагер "Манчестер Юнайтед"ни келаси мавсумда ўз натижаларини ошириш имконияти бор деб ҳисоблайди.

Каррагернинг фикрига кўра, у Давид Де Хеанинг даражасига шубҳа қилади.

"Юнайтед" дарвоза позицияси ҳақида ўйлаши керак. Де Хеа анчадан буён ёмон формада. Унинг 3 ёки 4 йил олдинги ажойиб даражасига қайтади деб ўйламайман.

Унинг юқори маоши вазиятни мураккаблаштиради. Бундай қутулиш қийин. Дин Хендерсон ҳали тайёр эмас деб ҳисоблайман. "Олд Траффорд"да "Шеффилд"га қараганда бошқача босим бор", - дейди Каррагер.

Олдинроқ, МЮ бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер Де Хеани келаси мавсум учун ҳам асосий дарвозабон сифатида кўришини айтганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: telegraph.co.uk