Каррагер: "Феллайнини Премьер-лигада бошқа кўрмасликка умид қиляпман"
07 май 2016 16:41
Янгиликлар
Каррагер: "Феллайнини Премьер-лигада бошқа кўрмасликка умид қиляпман"
"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "Манчестер Юнайтед" - "Лестер" учрашувидаги (1:1) Феллайни ва Хут ўртасидаги можарога изоҳ берди.
Ўша баҳсда Роберт Хут Маруанни сочидан тортганди, Феллайни эса рақибига тирсаги билан зарба берди.
"Улар бир хил жазо олганига тушунмадим. Бир одам атайин тирсак билан ҳаракат қилди, иккинчиси эса сочидан ушлади. Иккаласи ҳам 3 та ўйинга дисквалификация қилинди. Англия футболчи ассоциациясининг қарорига тушунмадим. "Лестер" эртагига катта хисса қўшган Хут энди чемпионликни нишонлашни ўтказиб юборади. Феллайни эса "Кристал Пэлас"га қарши Англия Кубоги финалида ўйнай олади. Бу нотўғри.
Уни Премьер-лигада бошқа кўрмасликка умид қиляпман. У рақибга зарар етказиш учун биринчи маротаба тирсагини ишлатаётгани йўқ. Феллайни - бошқа футболчилар учун хавф ва "Манчестер Юнайтед" даражасига мос эмас" - дейди Каррагер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар