UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  0 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  0 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  1 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  2 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  1 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  8 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  18 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  5 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  3 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  3 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  21 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  19 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  23 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  1

Каррагер Эмерини Артета ва Почеттинодан устун кўрди Янгиликлар

Каррагер Эмерини Артета ва Почеттинодан устун кўрди

Таниқли эксперт Жейми Каррагер Унаи Эмерининг "Астон Вилла"даги фаолияти ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Унаи Эмери – жорий мавсум АПЛнинг учинчи энг яхши мураббийи. Ҳа, Чемпионлар Лигаси ғолиблари Юрген Клопп ва Пеп Гвардиола бор. Аммо Унаи Эмерининг "Астон Вилла"дан ташқаридаги фаолиятига назар ташласангиз, у доимий равишда Европа Лигасида ғалаба қозонаётганини кўрасиз. Микель Артета ва ҳатто Маурисио Почеттино ҳам бу билан мақтана олмайди.

Агар Унаи Эмери келганидан бери ўтган 12 ойга қарасангиз, "Астон Вилла"ни "Манчестер Юнайтед"дан яхшироқ шуғуллантиришаётганини кўрасиз. Бунга мутлақо шубҳа йўқ.

"Вилла" менежер туфайли еврокубокларда узоққа боради. Уларнинг Конференция Лигасида жуда яхши ишлаётганини кўряпман. Демак, мавсумнинг иккинчи ярмида улар пайшанба ва якшанба кунлари кўп ўйнашлари мумкин", – деди Жейми Каррагер.

Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмери ўтган мавсум қуйи лигага тушиб кетаётган "Астон Вилла"ни 7-ўринга кўтарганди. "Вилланлар" АПЛнинг ушбу мавсумида пешқадам "Манчестер Сити"дан 3 очко ортда қолиб, 5-поғонани эгаллаб турибди. Шунингдек, улар Конференция Лигасининг плей-офф босқичига йўлланмани деярли қўлга киритишди.

Маълумот ўрнида, Унаи Эмери тўрт карра Европа Лигаси ғолиби саналади. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика