Каррагер: "Бутун бир давлат ҳомийлик қилганида "Ливерпуль" ҳам чемпионликка эришган бўларди"

Mirjalol Normatov
17 янв 2020, 19:20
"Ливерпуль"нинг собиқ сардори Жейми Каррагер "Manchester Evening News" нашри журналисти Стюарт Бреннан билан тортишиб қолди.

ОАВ вакили "Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Раҳим Стерлинг "Манчестер Сити"га ўтишининг сабаби - АПЛ чемпионлигига эришиш бўлганлигини ва бунга 2 марта эришганлигини таъкидлаганди.

Каррагер эса рақиб манзили томон шундай гапларни айтди: "Агарда "Ливерпуль"га ҳам бутун бир давлат ҳомийлик қилганида жамоа бунга қадар ҳеч бўлмаса бир марта АПЛ чемпионлигини қўлга киритган бўларди".

"Сити"ни айни дамда БААнинг Абу-Даби амирлиги қироллиги оиласи вакили шайҳ Мансур молиялаштирмоқда.

41 ёшли Каррагер эса фаолиятини "Ливерпуль"да ўтказган. 1996-2013 йиллар давомида Жейми мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: MEN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›