Каррагер: "Бенитес "Ньюкасл"ни тарк этиши керак"
22 сен 2018 14:43
Янгиликлар
Каррагер: "Бенитес "Ньюкасл"ни тарк этиши керак"
"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "Ньюкасл" бош мураббийи Рафаэль Бенитесга клубдан кетишни маслаҳат берди.
"Бенитес кетиши керак - бу сўзларни ўтган мавсум охирида айтганман. "Ньюкасл"нинг бу мавсумдаги ҳолатини таҳлил қилсак, нега у ҳозир ҳам бу клубда эканлигини тушунтириш қийин. Яна шу гапни такрорлайман - Бенитес "Ньюкасл"да кучини бекорга сарфлаяпти, у ушбу омадсиз жойдан кетиши керак" - дейди Каррагер.
Рафаэль Бенитес 2016 йилдан бери "Ньюкасл"ни бошқаради.
Фикрлар