Карпин “Локомотив”ни бошқариш тўғрисидаги хабарга муносабат билдирди

Eldor Akmurzayev
22 апр 2020, 19:30
Аввалроқ, “Ростов” устози москваликлар жамоаси мураббийи этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақда хабарлар тарқалганди.

- “Локо” билан музокаралар ўтказаётганингиз ҳақидаги хабарни қандай қабул қилдингиз, ғалати томони Италия сайтида эълон қилинди?

- Худди шундай ва жилмайган, кулган ҳолда қабул қилдим. Бу каби хабарлар қаердан келганини тушунмаяпман. “Ростов” билан 5 йиллик келишувим бор, Арташес Владимирович (клуб раҳбари) ҳозирча шу ерда экан мен ҳеч қаерга кетмайман.

- Мазкур ҳолатни изоҳламадингиз. Нега?

- Ҳа, қўнғироқлар бўлди, мен ҳатто уларга жавоб ҳам бермадим. Нимани айтиш керак? Музокара ўтказганим ҳақидами, аммо бу ёлғонку. Ҳеч қандай келишув йўқ деб айтсам, улар барибир, демак у музокара ўтказмоқда, деб гапиришади.

- Фаолиятингиз давомида сиз ҳақингиздаги энг бўлмағур миш-мишлар?

- Улар жуда кўп … Масалан. Кечаги “Локомотив” ҳақидагиси, дея жавоб қайтарган Карпин.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru