UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Карлуш Кейруш: "Мен дунёнинг энг кучли ўн мураббийидан бириман" Янгиликлар

Карлуш Кейруш: "Мен дунёнинг энг кучли ўн мураббийидан бириман"

Миср терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ўзини дунёнинг энг яхши мураббийлари қаторига киритди.

Унинг жамоаси ЖЧ-2022 йўлланмаси учун дастлабки ўйинда Сенегални мағлуб этди (1:0).

"Ўйинимиз туфайли хафа бўлиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Африка чемпионларини мағлуб этдик. Иккинчи ўйинда эса бор кучимиз билан ушбу устунликни ҳимоя қиламиз.

Мен 44 йилдан бери турли мамлакатларда мураббий бўлиб ишлайман. 2000 дан ортиқ ўйин ўтказдим. Мен тўртта терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиққан ягона мураббийман. Шунингдек, дунёнинг энг яхши ўн нафар мураббийидан бириман", — дейди Кейруш.

Португалиялик мутахассис иштирокида ЖАР (2002), Португалия (2010), Эрон (2014, 2018) терма жамоалари жаҳон чемпионатига йўл олишганди. Тарихдаги энг яхши натижа Карлос Альберто Паррейрага тегишли - у жаҳон чемпионатида 6 марта бош мураббий сифатида ишлаган.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика