Football Italia нашрининг хабар қилишича, аргентиналик футболчи Карлос Тевес "Ювентус"га қайтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Тевес ўтган ёзда туринликлар сафини тарк этиб "Бока Хуниорс" сафига бориб қўшилганди. Бироқ, футболчига ҳозирги жамоасида маош беришмаяпти ва у шу сабабли клуби билан шартномасини бекор қилиб собиқ жамоасига қайтмоқчи.