Карлос "Реал"га 3 футболчи билан шартнома имзолашни тавсия қилди

Mirjalol Normatov
13 июл 2018, 22:55
"Реал" ва Бразилия термасининг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос Россия термасининг бир неча футболчиларини мақтади.

"Россия термасидан менга ёққан энг яхши футболчи - Артём Дзюба. У мухлислари олдида ўзини кўрсата олди. У "Реал" таркибида ўйнай оладими? Россия термасининг барча футболчилари "Реал"да ўзини кўрсата олади.

Дзюба, Алан Дзагоев, Федор Смолов - улар қандай маҳоратга эга эканлигини кўрсата олишди. Флорентино Перес билан суҳбатлашсам, ушбу уч футболчини унга тавсия қиламан", - деди Карлос.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: soccernews.ru