Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"

Aslanov Jasurbek
12 ноя 2025, 19:34
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти "Реал" натижалари ва унинг ўрнини клубда эгаллаган Хаби Алонсо ҳақида гапирди.

"Мадрид" Алонсо қўл остида илк бор кетма-кет иккита баҳсда ғалаба қозона олмади — Чемпионлар Лигасида "Ливерпул"га (0:1) мағлуб бўлди ва Ла Лигада "Райо Вальекано" билан (0:0) дуранг ўйнади. Шунингдек, Алонсо "Атлетико"га қарши дербида 2:5 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ҳам танқидга учради.

Шунга қарамай, "қаймоқранглилар" ЛаЛига жадвалида етакчилик қилмоқда, "Барселона"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган ҳолда улардан уч очко олдинда бормоқда.

"Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши? "Мадрид" натижалари ҳозирча яхши таассурот қолдиряпти. Ундан яна нима талаб қилиш мумкин?" — деди Анчелотти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As