Карло Анчелотти: “Рамос бемалол ҳужумда ҳам ҳаракат қилиши мумкин”

Aslanov Jasurbek
16 дек 2016, 01:59
“Бавария” бош мураббийи Карло Анчелотти “Реал” ҳимоячиси Серхио Рамоснинг ҳужумкорлик хусусиятлари ҳақида тўхталиб ўтди.

“Рамос ажойиб голларни уришда давом этмоқда. У рақиб дарвозаси олдида  жамоаси ҳужумини муваффақиятли якунлай олади.

Умуман олганда у керак пайтда бемалол ҳужумчи ҳужумчи ҳам бўлиши мумкин. Баъзида мен унга ҳазиллашиб, “сени марказий ҳужумчи ролида синаб кўрмоқчиман” дердим.

Рамоснинг феъл-атвори ва майдондаги ҳатти ҳаракатлари жамоаси учун жуда муҳим. Унинг чемпионлар лигаси финалининг 93-дақиқасида киритган голи эса менинг “Реал”даги фаолиятим давомида энг муҳим ва эсда қоларли  ҳолат бўлган эди”, дейди Анчелотти.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф