Карло Анчелотти: "Одамлар мени 4 марта ЕЧЛ совринини олганимни тўлқинланиб гапиришса, мен 5-совринни ўйлайман"

Mirjalol Normatov
31 дек 2023, 11:21
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелоттига ЕЧЛдаги муваффақият ҳақида савол беришди.

"Нима қилинган бўлса, қилиб бўлинди. Мен фақатгина олдинга ҳаракатланаман.

Одамлар менга қараб,4 марта ЕЧЛни ютганимни тўлқинланиб гапиришса, мен фақатгина бешинчи совринни ютишни ўйлайман.

"Реал" мухлисларига 2024 йилда фақатгина хурсандчилик тилайман. Ушбу йилда юқори натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз", - деди "Реал" бош мураббийи.

Қайд этиш керак, Карло ота 2002/03 ва 2006/07 йилги мавсумларда "Милан", 2013/14 ва 2021/22 йилги мавсумларда "Реал" билан ЕЧЛ совринига эга чиққан.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: realmadrid.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›