Карло Анчелотти: “Касильясга кўпроқ ўйин вақти ажратиш? Буни имкони бор”
20 фев 2014 15:02
Янгиликлар
Карло Анчелотти: “Касильясга кўпроқ ўйин вақти ажратиш? Буни имкони бор”
“Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти, жамоа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонса дарвозабон Икер Касильясга чемпионатда кўпроқ ўйин вақти ажратиш хусусида тўхталиб ўтди.
“Кўрамиз, айни пайтда Чемпионлар лигаси финали ҳақида ўйлаш керак эмас. Ушбу орзу амалга ошганда бу ҳақда гаплашамиз. Ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Менга ўта талабчан ва ёпиқ мураббийлар ёқмайди. Ўйинчилар билан очиқ мулоқотда бўлишни истайман. Кабинетимнинг эшиклари барча учун очиқ, лекин тўғрисини айтадиган бўлсам, ўйинчилар фақат муаммо пайдо бўлгандагинa мендан “хабар олишади”.
Агар бирор-бир ўйинчи билан гаплашиш керак бўлса, марҳамат мен тайёрман, - дейди Анчелотти.
Фикрлар