Карло Анчелотти Камавингани "Реал"нинг келажаги деб атади

Alisher
14 мар 2022, 13:53
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинганинг Мадрид клубидаги ролини юқори баҳолади.

"Камавинга - ушбу жамоанинг ҳозири ва келажаги. Бу футболчи ва клубга аён. Модрич, Каземиро ва Кроос қаришганда, бизда Камавинга, Вальверде ва "Кастилья"дан ёш ўйинчилар бўлади", - дейди Анчелотти.

Камавинга жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

"Реал" турнир жадвалида 63 очко билан етакчилик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca