UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  7 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  1 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  3 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  8 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2

Карло Анчелотти: "Нега Каземиро ЕЧЛ ғолиби сафидан АПЛ 20-ўринидаги клубга ўтганини билмайман — бу унинг қарори" Янгиликлар

Карло Анчелотти: "Нега Каземиро ЕЧЛ ғолиби сафидан АПЛ 20-ўринидаги клубга ўтганини билмайман — бу унинг қарори"

Бироз аввал Карло Анчелотти иштирокидаги матубот анжумани бўлиб ўтди.

Табиийки саволларнинг аксарияти Каземиро ва унинг "Манчестер Юнайтед"га трансфери ҳақида бўлди.

"Биз Каземирони қолишга кўндиришга ҳаракат қилмадик. У клуб учун йиллар давомида астойдил тер тўкди ва танлаш имкониятига лойиқ. У ниятини очиқчасига тушунтирди.

Мен ҳам, клуб ҳам бунга ҳурмат билан муносабатда бўлдик, биз уни тушунишга уриндик. 

Каземиро "Реал"дан кетиб, янги чақирувга жавоб беришни истади. Ҳозирча ҳеч нима расмий кўриниш олмади, лекин у кетиш ҳақида жиддий ўйлаётгани факт.

"Ортга йўл йўқ. Каземиро ўзини янги чемпионатда синаб кўришни истади. Биз унга жамийки яхши тилакларни тилаб қоламиз.

Тчуамени? Нима ҳам дердим, бизда Каземирога муносиб ўринбосар бор. Тчуамени айнан Каземиронинг позицияси учун сотиб олинган, Кроос ва Камавинга ҳам таняч зонада ҳаракат қила олади. 

Биз қаторасига 22 ўйинни ютганимизда менинг таянч ярим ҳимоячим Кроос бўлганини айтиб қўймоқчиман.

Аввалига бу хабарларни шунчаки миш-миш деб, эътибор бермагандим. Бироқ кейин Каземиро келиб, кетмоқчилигини айтди. Бироқ режаларимиз ўзгармайди — биз Каземиро билан ҳам, усиз ҳам барча мусобақаларда ғолиблик учун курашамиз. 

Каземиро жамоанинг муҳим футболчиси ҳисобланарди, у Кроос ва Модрич учун айниқса муҳим эди — бу учлик муваффақият калити эди.

Таркибимда 6 нафар ярим ҳимоячи бор ва мавсум учун ўрта чизиқда муаммо йўқ. Уларнинг ҳар бири жуда ва жуда яхши ўйинчилар".

Жамоадошлари ҳам Каземиронинг қарорини ҳурмат қилишади. Футболчиларнинг барчаси уни яхши кўради. 

Кроос менга таянч ярим ҳимоячи бўлиб ўйнашни истамаслигини айтди? Йўқ, бундай иш бўлмади. Агар Тони шундай қилса-ми? (кулади) Ҳеч қиси йўқ, у барибир ўша ерда ўйнайди".

"Нега Каземиро Европа чемпионлари сафидан курашаётган жамоа таркибига ўтди? Бу борада ҳеч нима дея олмайман. Бу унинг шахсий қарори.

"Тчуаменига барчасига кўникиб олиши учун кўпроқ вақт керак, у ҳали ҳам ўрганиши ва ривожланиши керак. У ярим ҳимоячи учун зарур барча ҳислатларга эга бўлган, ақлли ва меҳнаткаш йигит".

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика