Карло Анчелотти: "Бу менинг "Реал"даги асал ойим, бу ерда узоқ йиллар қолишга умид қиламан"
21 сен 2021 13:37
Янгиликлар
Карло Анчелотти: "Бу менинг "Реал"даги асал ойим, бу ерда узоқ йиллар қолишга умид қиламан"
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти клубдаги ишидан ҳислари ҳақида гапирди.
"Менинг "Реал"даги асал ойим, бу ерда узоқ йиллар қолишга умид қиламан.
Бошқалар каби биз ҳам мавсумни бир қатор қийинчиликлар билан бошладик. Аммо, бизда ақлбовар қилмас жамоавий руҳ бор. Биз жамоанинг характерига таяниб, ўйинлар давомида ўзгаришлар қила олдик", - дейди италиялик.
Анчелотти олдин ҳам "Реал" (2013-2015)да ишлаган ва Чемпионлар Лигаси, клублар ўртасидаги ЖЧ, Кубоги ва Испания Суперкубогини қўлга киритган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар