Карло Анчелотти: «Баъзида чиройли ўйиндан кўра натижа муҳимроқ»

Narzulla Saydullayev
27 ноя 2016, 12:20
«Бавария» устози Карло Анчелотти Германия чемпионати доирасидаги «Байер»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бу ғалаба биз учун жуда муҳим. Ҳозир биз энг яхши формада эмасмиз, «Байер» – жуда кучли рақиб, шу боис ўйин қийин бўлди. 

Баъзида чиройли ўйиндан кўра натижа муҳимроқ бўлади. Тез орада яхши савияга қайта оламиз», – дейди Анчелотти.

«Бавария» бундеслигада пешқадам «РБ Лейпциг»дан 3 очко кам жамғариб иккинчи поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbayern.de