Карло Анчелотти: “Арбелоа гол уриб, ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди”
28 ноя 2013 12:34
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/108408_original.jpg)
![](/upload/storage/108408_220.jpg)
Карло Анчелотти: “Арбелоа гол уриб, ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди”
Чемпионлар лигаси дорасида “Галатасарой” клуби устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:1), “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти, ушбу баҳсда ҳимоячи Альваро Арбелоа яхши ўйин кўрсатганини таъкидлади.
“Серхио Рамос майдондан четлатилгандан сўнг, ўйинимизда қийинчиликлар пайдо бўла бошлади, аммо ўн киши қолиб ҳам муносиб ўйин кўрсата олдик. Иккинчи бўлимда биз тактикани ўзгартирдик ва ўз дарвозамизга яқинроқ жойда ўйнай бошладик. Хаби Алонсо майдонга тушганида эса ўзимни эркинроқ ҳис эта бошладим. Арбелоа гол уриб, ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди”, - мураббийнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар