Карлес Пуйоль "Барселона"га қайтади

Omonjon To`xtamirzayev
27 мар 2021
"Барселона"нинг собиқ сардори Карлес Пуйоль бутун фаолияти ўтган клубга қайтади.

42 ёшли футболчи "Барселона" фонди қошида ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда бевосита иштирок этади ва клубнинг бошқарув, трансфер ишларига аралашмайди.

"Пуйоль ва унинг аёли кўплаб лойиҳаларни "ўйлаб қўйишган" ҳамда уларни "Барса" билан биргаликда ҳаётга тадбиқ қилишмоқчи. Унинг ўзи фондни бошқарадими ёки йўқ, аниқ билмайман. Лекин у фонд қошидаги лойиҳалар билан машғул бўлади.

Пуйоль хайрия лойиҳаларида фаол иштирок этади ва клубга Лапортанинг қайтиши унга ишонч бағишламоқда", – дейилади Onze дастури "Twitter" саҳифасида. 

Карлес Пуйоль бутун фаолиятини "Барселона"да ўтказган ва 2004 - 2014 йиллар оралиғида жамоа сардори бўлган. 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia