Кариус "Ливерпуль"га қайтмоқчи

Aslanov Jasurbek
20 мар 2019
Ижара асосида "Бешиктош" шарафини ҳимоя қилаётган "Ливерпуль" посбони Лорис Кариус турк клубини тарк этмоқчи.

Маълумотларга кўра, 25 ёшли футболчи маресисайдликлар раҳбариятига мурожаат қилиб, ижарани бекор қилишни сўради. Германиянинг икки клуби - "Айтнрахт" ва "Фортуна" дарвозабонни ўз сафида кўрмоқчи.

Олдинроқ, Кариус 4 ойдан бери "Бешиктош"да маош олмаётгани, турк клуби футболчидан 1 млн. евро қарз эканлиги эълон қилинган эди.

Кариус жорий мавсум олдидан ижара асосида 2 йилга "Бешиктош"га ўтган эди. Жорий мавсум посбон Туркия Суперлигасида 22та учрашувда майдонга тушиб, 27та гол ўтказиб юборди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Turkiyegazetesi.com.tr