Кариус «Ливерпуль» мухлислари билан твиттер орқали хайрлашди

Narzulla Saydullayev
27 авг 2018, 08:21
«Бешиктош»га икки йилга ижарага берилган «Ливерпуль» дарвозабони Лорис Кариус янги клуби ва собиқ клуби мухлисларига хабар йўллади.

«Бешиктош»дек буюк клуб аъзосига айланганимдан хурсандман. Кеча мени аэропортда ажойиб тарзда кутиб олдинглар! «Бешиктош» билан ғалаба қозониш учун боримни бераман.

«Ливерпуль» мухлисларига ҳам раҳмат. Ҳақиқатдан ҳам мен ҳеч қачон ёлғиз бўлмаганман», — деб ёзади Кариус твиттердаги ўз саҳифасига.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/LorisKarius