

“Клопп менга жамоада қолсам, хурсанд бўлиши ҳақида гапириб, қўл остида фақат энг яхши футболчилар жамланганлигини таъкидлади. Аммо мен у билан узоқ суҳбатлашиб, “Бешиктош” учун ўйнамоқчи эканлигинимни билдирдим.
Ўйлашимча, бу икки томон учун ҳам фойдали трансфер бўлди. Клопп менга энг яхши тилакларни билдирди ва жамоасида сақлаб қолиш ниятида эканлигини маълум қилди”, дея Кариуснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.
Эслатиб ўтамиз, “Бешиктош” Кариусни икки йилга ижарага олди. Ижара даври тугагач, турклар германиялик посбонни трансферини сотиб олишлари ҳам мумкин.



