

"Криштиану Роналду шу ерда. У дўстим ва уни Саудия Арабистони лигасида кўришдан хурсанд бўламан. Бу нарса Саудия лигаси жаҳон миқёсида ўсаётганини билдиради.
Бу лигада бир неча катта номлар бор - биринчи навбатда Криштиану Роналду, энди эса мен. Бу нарсалар Саудия футболи ўсиши ва жаҳон футболига чиқиши учун қилинмоқда.
Саудия Арабистонида ўйнаш - фаолиятни якунлаш дегани эмас. Мен бунга жавобан Европада қилган ишларимни бу ерда ҳам кўрсатишим керак", - деди Бензема.



