Карим Бензема Роналдудан ўзиб кетди
04 янв 2019 16:57
Янгиликлар
Карим Бензема Роналдудан ўзиб кетди
ЛаЛиганинг қолдирилган 17-тур ўйинида "Вильярреал" "Реал"ни қабул қилди.
Баҳс 2:2 ҳисобида якунланди. "Қироллик клуби"нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема баҳсни асосий таркибда бошлади ва "қаймоқранглилар"нинг голларидан бирига муаллифлик қилди. Шундай қилиб, Бензема "Реал" сафида ўзининг 439-учрашувини ўтказди ва бу кўрсаткич бўйича Мадрид клуби форварди Криштиану Роналдудан (438та ўйин) ўзиб кетди. "Қироллик клуби"да энг кўп ўйин ўтказиш бўйича Марсело (469) ва Роберто Карлос (527) Каримдан олдинда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар