

"Менга "Ливерпуль"нинг юқори даражада ўйнаш истаги ёқди. "Барселона" футболчилари уч марта Алиссон билан тўқнаш келишди, аммо у ҳайратланарли сейвлар амалга оширди. Каталония клуби диққатни бир жойга тўплай олмади, айниқса тўртинчи голда. Бундай голлар ўтказиб бўлмайди. Буни шедевр дейиш мумкин. Бироқ "Барселона" футболчилари бундай хато қилишга ҳаққилари йўқ эди.
Кеча нафақат Ливерпуль, балки Мадрид ҳам "портлади". "Барселона" Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиши мадридликлар учун жуда қайғули ходисага айланарди" - дейди Капелло.



