

"Мен Николони Европа футболидаги топ-3 ярим ҳимоячилар орасида деб ҳисоблайман. Барелла ажойиб тарзда майдонни кўради ва ўйин тезлигини белгилайди. У барчасини яхш бажаради.
Николо тўпни ажойиб тарзда бошқаради ва шундан сўнг ҳужумга узатади. Ушбу футболчининг келиши билан "нерадзуррилар" ўзгарди", - дейди Капелло.
Барелла жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 5та ассист қайд этди.



