UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  2 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  6 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  0 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  3 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   6 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  20 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   11 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  26 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  5

Кападзе ваъдасининг устидан чиқди (ВИДЕО) Янгиликлар

Кападзе ваъдасининг устидан чиқди (ВИДЕО)

Олий лиганинг навбатдаги турида "Локомотив" ўз майдонида "Шўртан"ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилган "темирйўлчилар" сардори Тимур Кападзе ўз голини жуда чиройли тарзда нишонлади.

Гап шундаки, у 52-дақиқада гол урганидан сўнг голни скрипка чалаётгандек нишонлади. Бундан эса кўпчилик ҳайрон қолган бўлса керак. Бунинг сабаби шундаки, Кападзе "Олмалиқ" билан кечган ўйинда тўп киритган вазият "Локомотив"нинг инстаграмдаги расмий саҳифаси (@pfc.lokomotiv)га қўйилгач, қозоғистонлик дарвозабон Алмат Бекбаев видео тагида "Тима, яна гол урсанг мен учун скрипка чалиб бер" мазмунда изоҳ қолдирганди.

Шунда Тимур Кападзе яна тўп киритса голни шундай нишонлашга ваъда берганди. Бироқ тажрибали ярим ҳимоячи "Қўқон-1912"га тўп киритганидан сўнг голни бундай нишонламаган, натижада Бекбаев "Ваъда қани?" мазмунда яна изоҳ қолдирганди. Ва ниҳоят, "Шўртан" билан кечган баҳсда "темирйўлчилар" сардори гол урганидан сўнг қўлларини скрипка чалаётгандек кўрсатди ва шундай қилиб ўз ваъдасининг устидан чиқди. Эслатиб ўтамиз, Кападзе Қозоғистондаги фаолияти давомида Алмат Бекбаев билан бир жамоада, "Актобе"да ўйнаган.

Х.Холиқов


TAS-IX 



TAS-IX эмас




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика