Канте "Норвич"га қарши ўйинни жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин, Рюдигер аниқ ўйнамайди
23 авг 2019 20:20
Янгиликлар
Канте "Норвич"га қарши ўйинни жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин, Рюдигер аниқ ўйнамайди
"Челси" ярим ҳимоячиси Нголо Канте АПЛ 3-туридан ўрин олган "Норвич"га қарши ўйинни ўтказиб юбориш эҳтимоли бор.
Унинг жароҳати бунга сабаб бўлиши айтилмоқда. Шунингдек, ушбу баҳсда ҳимоячи Антонио Рюдигер ўйнамаслиги аниқ бўлиб улгурган.
"Канте машғулотда жароҳат олди, яқин сутка ичида унинг ҳолатига баҳо берамиз. Шунда майдонга тушиши ё тушмаслиги ойдинлашади. Рюдигер ҳали тайёр эмас. Кейинги ҳафтадан у ҳам хизматда бўлишига умид қиламан. Ўйлашича, ўтган беллашувга нисбатан бу таркибда ягона ўзгариш бўлади", - дейди "Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар