Канселу Ла Лигага йўл олиши мумкин

Оқил Абдубарноев
10 мар 2023, 01:32
Жоау Канселу ёзда "Барселона" сафига қўшилиши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, "Бавария" ҳимоячини сотиб олмайди, ижара муддатини ҳам узайтирмайди, шу боис Жоау Англияга қайтади.

Кейинчалик португалиялик футболчи трансферга қўйилиши мумкин. "Шаҳарликлар"нинг устувор вазифаси уни сотиш ҳисобланади, аммо клуб бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқади.

Бундай келишув ўнг қанотни кучайтирмоқчи бўлган ва футболчининг агенти Жорже Мендеш билан яхши муносабатда бўлган "Барселона"ни қизиқтиради.

Жорий мавсум Канселу Бундеслигада 4 та, Премьер-лигада эса 17 та ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Diario Sport