Каннаваро: "Пике "Олтин тўп" номзодлари орасида йўқлигидан ҳайрон бўлмадим"

Aslanov Jasurbek
28 окт 2016, 15:18
"Ювентус" ва "Реал" собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваро "Барселона" футболчиси Херард Пике "Олтин тўп" учун 30 номзод орасида йўқлигидан ҳайрон эмас.

"Пике "Олтин тўп" учун 30 номзод орасида йўқлигидан ҳайрон бўлмадим. Ҳимоячи бу рўйхатда бўлиши учун доимо бир даражада ўйнаши керак. У эса баъзида ўз ўйин даражасини пасайтириб туради. Пикега барқарорлик етишмайди.

Айни дамда жаҳоннинг энг кучли марказий ярим ҳимоячилари Серхио Рамос, Пепе ва Жером Баотенг" - дейди Каннаваро.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca