

“Мессини жуда хурмат қиламан. Янги авлод учун у энг яхширларидан бири ҳисобланади. Марадона эса бошқача эди, боиси футбол ҳам ҳозиргидан фарқ қиларди. Уни доим тепишарди, аммо у вазиятни назорат қила оларди. Диего матонатли футболчи бўлган.
Лионель – топ-футболчи, лекин Марадона – бу ўзга дунё. Ҳеч қачон уни бошқалар билан таққосламаганман. Пеленинг ўйинларини кузатмаганман, аммо Диегоникини кўрганман. 7 йил ичида барча учрашувларини томоша қилдим. У яхшиларидан бири эмас, у энг зўри”, дейди Каннаваро.



