UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  2 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 00:00"Атлетико" — "Барселона". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  49 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  7 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  31 22:55"Лестер" — "Манчестер Юнайтед". 15 ва 19-ўриндаги жамоалар ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  7 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  7 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди  26 21:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Пахтакор"дан устун келди  85 21:50Гризманнинг "Лос-Анжелес" билан музокаралари ривожланган босқичда, француз оилавий сабабларга кўра МЛСга йўл олади. "Атлетико" бунга қаршилик қилмайди  0 21:28Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  83 21:25Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" меҳмонда етакчилардан бирини мағлуб этди, Абдихолиқов ғалаба голини урди!  12

Камронбек Кападзе: "Мен ўз ўйиним билан футболда ўрнимни эгаллайман" Янгиликлар

Камронбек Кападзе: "Мен ўз ўйиним билан футболда ўрнимни эгаллайман"

Туркиядан қайтиб келган ёшлар терма жамоамиз ҳимоячиси Камронбек Кападзе билан қисқача ЖЧ-2013 ҳақида суҳбатлашдик.
- Камронбек, Туркиядан яхши етиб келдингларми?
- Ҳа, албатта . Ҳамма футболчи ҳам ўзгача таассурот билан қайтиб келди. Кайфият аъло даражада. Охирги ўйинда имкониятимиздан озгина пастроқ ўйин кўрсатганимизни инобатга олмасак, барчаси кўнгилдагидек бўлди.

- Камронбек, сизда кайфият қандай?

- Очиғини айтсам, мен ҳам баъзан интернет орқали ҳамюртларимиз фикрларини ва мақолаларни ўқиб бораман. Шундан кейин кайфиятим қандайлигини тушуниб олаверинг. Мен фақат ва фақат ўзимга ишонаман. Бошқа нарса дея олмайман. Афсуски, мен ҳақимда ёзилган айрим фикрлар кайфиятимни бузди, лекин мен бу фикрлар билан тўхтаб қолмайман. Эътибор бермасликка ҳаракат қиламан, бироқ баъзан бунга мажбур бўлиб қоламан. Мен футболда ўз ўйиним билан ўрнимни эгаллайман. Кимгадир гапириб бирон нарсани исботламоқчи эмасман. Фақат майдонда исботлайман. Яна икки йилдан сўнг барча саволларга жавоб бераман. Катта гапириш эмас, лекин мен тўхтамоқчи эмасман. Агар ким мени ўйинимни кўрмоқчи бўлса, "Бунёдкор"нинг ёшлари сафидаги учрашувларига келсин ва ўйинимни кўрсин. Ўйинимга шундагина баҳо беради. Ундан ташқари, таркибни на мен, на танишлар ҳал қилади. Бош мураббий қандай қилиб жаҳон чемпионатига тайёр бўлмаган футболчини олиб кетиши мумкин? Ахир улар жавоб берадику натижага.

- Гарчи, шундай бўлса-да, барча сизни барибир Темур Кападзе билан бирга кўради. Солиштириш ва ҳар бир ҳолатда бунга дуч келавериш сизга оғирлик қилмайдими?

- Бу табиий ҳолат. Мен футболга ўзимнинг қизиқишим туфайли кириб келганман. Ҳеч қандай мажбурият эвазига эмас. Менга акам фақат футбол ўйнашда керакли кўрсатмаларни беради. Мен бошқа ҳолатда кимгадир суянмайман.

- Туркияга кетиш олдидан таркиб борасида кўп мунозарали мавзулар кўтарилди?

- Ҳа, албатта билиб турибман. Мен бу нарсалар ҳақида гапиришни истамайман. Худо кўриб турибди, ким қандай йўл қилганлигини. Энг кераклиси, мен буларга гапириб жавоб беришим керак эмас. Ўйнайман, кўрсин, фикр билдирсин. Бошқа гапим йўқ.

- Энди бошқа мавзуга ўтсак. Камронбек, фаолиятингиз ҳақида озгина айтиб ўтсангиз?

- Мен ёшлигимдан футбол муҳитида яшаганим учун футболга кириб келдим. Бундан беш йил олдин "Бунёдкор" академиясига ўқишга кирдим ва ҳозирда шу жамоадаман.

- Эшитишим бўйича "Нефтчи"га ўтади деган фикрлар юрибди. Шу ҳақида нима дея оласиз?

- Йўқ, бу ҳозирча аниқ бўлмаган гап. Агар менга қачон "Нефтчи" дан таклиф тушса бажонудил "Нефтчи" да ўйнаган бўлар эдим. Бу клубга ҳурматим чексиз.

- Айтмоқчи бўлган сўнгги сўзингиз қандай бўлар эди?

- Кейинчалик айтадиган гапларим бор. Фақат вақт керак.


Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика