Камолиддин Тожиев: "Майдон ҳолати комбинацион футбол ўйнашни қийинлаштирди"

Aslanov Jasurbek
22 окт 2024, 01:17
"Ал Шорта" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги ОФК Элит Чемпионлар лигаси 3-тур учрашувидан (0:0) сўнг меҳмонлар устози Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Тожиев: - Биз қийин ўйин ўтказдик. Бу ерга етиб келишга кўп вақт сарфладик. Майдоннинг ҳолати ҳам комбинацион футбол ўйнашни қийинлаштирди. Иккинчи бўлимда чарчоқ сезилди. Шунга қарамай, охиригача курашган йигитларга раҳмат айтаман. Дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Яхшироқ ўйнаганимизда ғалаба қозонишимиз мумкин эди, аммо чарчоқ таъсир кўрсатди. Олдимизда навбатдаги ўйинлар бор. Уларда ғалаба қозонишга уриниб, кейинги босқичга чиқиш учун курашни давом эттирамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›