UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08Левандовски "Интер" билан баҳсда ҳаракат қилиши мумкин, Бальде эса ўйинда иштирок этмайди  0 21:41"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди  4 21:10Суперлига. "Шўртан" – "Динамо" (матнли трансляция)  17 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  3 21:05Суперлига. Навоийда бугун байрам. "Қизилқум" уйга қайтган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  154 21:00А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни қабул қилмоқда, Шомуродовдан ажойиб ассист (онлайн ҳисоб)  34 20:35РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Ахмат" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди  5 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  4 19:55“Сўғдиёна“ Фарғонада иккита гол урган баҳсда “Нефтчи“ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди  32 19:32"Фрайбург" — "Байер" ўйини учун таркиблар маълум, леверкузенликлар очко йўқотса, "Бавария" муддатидан олдин чемпионликка эришади  1 19:31"Челси" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  11 18:58Ла Лига. "Реал" Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди, "Сельта" камбэкка яқин келганди  67 17:58"Интер" ва "Барса" ўртасидаги EЧЛ жавоб ўйинини ким бошқариши маълум  7 16:21Клопп "Реал"га рад жавобини берганидан афсусда  19

Камо Газаров: "Қўқондаги ўйин "Бухоро" учун ўта муҳим ҳисобланади" Янгиликлар

Камо Газаров: "Қўқондаги ўйин "Бухоро" учун ўта муҳим ҳисобланади"

Ёшлар лигаси доирасида "Қўқон-1912" - "Бухоро" (2:2) учрашуви якунланганидан сўнг, "Бухоро"нинг катта мураббийи Камо Газаров ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.
"Ўта ёмон ўйин намойиш этдик. Бунақа ўйиндан умуман қониқмадим. Асосан иккинчи бўлимдан мураббийлар штаби қаноат ҳосил қилишмади. Биз амалга оширган ўзгаришлар, ўйинни кучайтириш ўрнига, аксинча ўйинимизни бузиб ташлади. Захирадан тушаётган маҳоратли футболчиларимиздан кўп нарса кутдим, афсус улар ишончимизни оқлашмади.

Эртанги учрашув "Бухоро" учун ўта муҳим ҳисобланади. Шундай ҳам жамоамиз 4 очкони йўқотиб бўлди. Биз хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Қўқондаги учрашувлар ҳар қандай жамоа учун оғир кечади. Футболчиларимизга ишонамиз, эртага бизни фақат ғалаба қаноатлантиради", - дейди Газаров.

"Бухоро" матбуот хизмати
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика