Камо Газаров: “Эртага шиддатли ўйин гувоҳи бўламиз”

Narzulla Saydullayev
17 ноя 2016, 11:05
"Машъал" ҳамда “Бухоро” жамоалари ўртасидаги ўринбосарлар учрашувидан (3-0) сўнг меҳмонлар мураббийи Камо Газаров ушбу баҳс ҳамда эртанги асосий таркиб баҳси ҳақида фикрларини билдирди.
- Ўйин биз учун омадсиз бўлди. Бир томондан мавсум якуни, иккинчи томондан шу куннинг ўзида узоқ йўл босиб, майдонга тушгани боис шогирдларимда чарчоқ аломати сезилди. Нима ҳам дердим, бу футбол ва бугун биз мағлубиятга учрадик.

Эртанги ўйин ҳақида? Ўринбосарлар ва асосий таркиб жамоалар ҳар бирининг ўз мақсади, вазифаси бор. Эртага асосий жамоа ана шу юқори мақсадни амалга ошириш учун майдонга тушади. Қолаверса, биринчи даврада ушбу жамоа билан ўйиндаги ҳакам хатолари туфайли йўқотган очконинг алами ҳали ҳам тарқагани йўқ. Шу боис эртага шиддатли ўйин гувоҳи бўламиз, - дейди Камо Газаров.

"Бухоро" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›