

Эътиборлиси, Уго Броос бошчилигидаги Камерун терма жамоаси шу йилнинг февраль ойида ўтказилган Африка Миллатлар Кубогида қора қитъа чемпиони бўлган эди.
Бельгиялик 65 ёшли мутахассис қитъа чемпионатидаги муваффақиятли иштирокка қарамай, Камерунни ЖЧ-2018 финал босқичига олиб чиқа олмади. Броос 2016 йилнинг февраль ойидан буён Камерун бош мураббий лавозимида ишлаб келаётганди.




