UZ

Сўнгги янгиликлар

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  1 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  0 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  16 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  75 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1009 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  16 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

Камерун терма жамоаси мураббийи ўз ўйинчиларининг исмини билмайди. Бу ҳазил эмас Янгиликлар

Камерун терма жамоаси мураббийи ўз ўйинчиларининг исмини билмайди. Бу ҳазил эмас

Теглар :  ЖЧ-2022Камерун
Балки, бунга Это'О айбдордир.

Камерун терма жамоасини Жаҳон чемпионатида Бразили, Швейцария ва Сербия билан қийин гуруҳ кутиб турибди. Қийин бўлади, аммо африкаликларда қизиқарли таркиб бор – ҳужумда Шупо-Мотинг, ярим ҳимояда Замбо-Ангисса, дарвозада Андре Онана.

Жамоани тўртта ЖЧда иштирок этган ва терма жамоада ўйин ўтказиш бўйича рекордчи (130) ҳисобланган афсонавий Ригобер Сонг шуғуллантирмоқда. Аммо, битта муаммо бор: Сонг жамоасидаги айрим ўйинчиларининг исмини билмайди.

Сонг эълон қилиш пайтида ўзи жалб қилган футболчиларнинг исми ва фамилиясини чалкаштириб юборди. Ригоберни журналистлар тўғирлаб юборишди, баъзида эса ҳатто матбуот котиби ҳам аралашди.




Дастлаб "Сиэттл" ҳимоячиси Нуу Толо билан ўхшамади – уни Муми Этулу деди, кейин журналистлар айтиб юборишди. Кейинчалик Камерун чемпионатида ўйнайдиган Суаибу Мару (шунчаки Суадибу деди) ва Жером Нгом (матбуот котиби ёрдамисиз айта олмади) билан ҳам хато қилди. Мураббий "Марсель" дарвозабони Симон Нгапандуэтнбуни шунчаки исми билан атади, шу сабаб уни ютубдаги изоҳларда танқид қилишди.


Балки, ушбу футболчиларни терма жамоага Это'О олиб келгандир. Айнан у Ригоберни тайинлаган


Сонг мартдан бери терма жамоада – жамоани Антониу Консейшаудан сўнг қабул қилиб олди. Португалиялик мураббий яхши натижаларга эришди (14та ғалаба, 6та дуранг ва 3та мағлубият), аммо Африка Кубоги ярим финалида Мисрга ютқазди.

Спорт вазири Консейшауни сақлаб қолишни жуда ҳам хоҳлаганди, аммо футбол федерацияси раҳбари Самюэль Это'О бунга қарши эди. Это'О ўтиш ўйинлари якунида бунга қадар ёшлар терма жамоасини бошқарган Сонгни тайинлади.



Камерун Ригобер билан саралашда Жазоирдан ўтди ва ЖЧга чиқди. Камерунликлар шундан сўнг яна тўртта ўйин ўтказишди: Бурундини ютишди, Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга ютқазишди, ноябрда эса Ямайка билан дуранг ўйнашди.

Нега Сонг фамилияларда адашди? Marca'да иккита талқин бор. Биринчиси: Ригобер шунчаки ярим йил ичида маҳаллий футболчиларнинг фамилиясини ўрганишга улгурмаган. Иккинчиси: бу ўйинчиларни терма жамоага Это'О жалб қилган, мураббийнинг ўзи эса улар билан деярли таниш эмас.


Камерун терма жамоаси: "Бавария" юлдузи, А Сериядаги энг яхши ярим ҳимоячилардан ва Россия фуқаролигига эга ўйинчи


Камерун камида ўйинчилари турли топ-лигалардан келган қизиқарли жамоа.

Дарвозада "Интер"да Андре Онана туради. Унинг ўринбосарлари "Марсель"дан Симон Нгапандуэтнбу ва Саудия Арабистонининг "Абхи" жамоасидан Давид Эпасси. Бундан ташқари "Арис"дан тажрибали Нкулу ва Лига 1дан таниқли Кастелетто ва Вулар бор.

Ярим ҳимоядаги ўйинни А Сериянинг ҳақиқий юлдузи бўлган "Наполи" ўйинчиси Франк Замбо-Ангисса бошқаради. Унга "Локомотив" (Москва) тарбияланувчиси, ЦСКА ва "Анжи"да ўйнаган ва Россия фуқаролигига эга Гаэль Ондуа ёрдам беради.



Энг юлдузли чизиқ – ҳужум. Бу ерда "Бавария"да бирин-кетин голларни ураётган Эрик-Максим Шупо-Мотинг ва ўзини Салаҳдан кучли санайдиган "Ал Наср"дан Венсан Абубакар бор. Шунингдек таркибдан Брайан Мбеумо ("Брентфорд") ва Карл-Токо Экамби ("Лион") ўрин олган.

Ригобер Сонг ва унинг жамоаси (ҳатто исмини билмайдиган футболчилар ҳам) Жаҳон чемпионатини 24 ноябрь куни Швейцарияга қарши ўйин билан бошлайди.


Мундиаль 2022. Камерун!


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика