UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Малайзия  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  3 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  17 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  1 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  6 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  9 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7

Кака Сербияни ЖЧ-2022 фаворитларидан бири дея атади Янгиликлар

Кака Сербияни ЖЧ-2022 фаворитларидан бири дея атади

Бразилиялик собиқ ярим ҳимоячи Кака ЖЧ-2022 фаворитлари номини айтди.

"Мен Бразилияни фаворит сифатида кўраман, чунки улар узоқ муддатли лойиҳа устида ишламоқда. Жамоа етарлича тажрибага эга. Сўнгги икки йил ичида Винисиус, Родриго, Антони ва бошқалар ўсди. Мен бир неча ой олдин Бремерни танимасдим, лекин у ҳозир жуда кучли”, - деди собиқ ярим ҳимоячи.

Шунингдек, 40 ёшли мутахассиснинг фикрича, жаҳон чемпионатида муносиб футбол кўрсатадиган яна бир қанча жамоалар бор.

“Бразилиядан кейин Аргентина ва Францияни устун деб биламан. Шунингдек, Сербияни ҳам алоҳида ёдга олмоқчиман, улар жуда хавфли жамоа", - дея қўшимча қилди "Милан"нинг собиқ футболчиси.

Футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтади.

Бразилия Сербия, Швейцария ва Камерун билан бир гуруҳда ўйнайди. Пентакамеонларнинг илк ўйини сербларга қарши бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика