Журналист Хантер: "Реал" Гвардиолани жамоага олиб келишга уринган"

Aslanov Jasurbek
5 янв 2016, 15:38
Испан футболини ёритувчи журналист Грэм Хантернинг маълум қилишича, "Реал" "Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиолани Рафаэль Бенитеснинг ўрнига олиб келмоқчи эди.

"Бу ҳақиқат, мадридликлар Гвардиолага мурожаат қилиб, ундан жамоани бошқаришни сўрашган. Бу билан Хосеп барча жамоалар ўзида кўришни истаган мураббийлардан бири эканлиги ойдинлашади. Гвардиола "Реал"да ишламаслигини, болалигидан "Барселона" мухлиси эканлигини айтган, аммо музокаралар ростдан ҳам бўлган" - дейди Хантер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC