

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, 27 ёшли хавбекнинг бош мақсади - "Ювентус"га қайтиш.
Турин клуби аллақачон франциялик футболчининг трансфери устида ишламоқда ва буни агент Мино Райола билан муҳокама қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Погба "Юнайтед"га айнан "Юве"дан 2016 йилнинг ёзида 105 миллион евро эвазига ўтган.



